Россияда Путиннинг суратини 5 минг рубллик банкнотада жойлаштириш таклиф қилинди

Россияда Путиннинг суратини 5 минг рубллик банкнотада жойлаштириш таклиф қилинди

Россияда президент Владимир Путиннинг суратини 5 минг рубллик банкнотада жойлаштириш таклиф қилинди. Ушбу таклифни Давлат думасининг сиёсий иқтисодиёт бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, депутат Сергей Калашников билдирди.

“Владимир Владимирович Путинни 5 минг рубллик банкнотада жойлаштириш бўйича қонунни муҳокама учун киритиш лозим. Ўйлайманки, бу мантиқан тўғри бўлади”, деб айтган депутат “Говорит Москва” радиоси эфирида.

Таъкидланишича, депутат ушбу таклифни АҚШда 20 долларлик купюрада қулдорликка қарши курашган афроамерикалик аёл Гарриет Табменнинг суратини жойлаштириш ташаббуси муҳокама қилинган вақтда айтган. 

Кейинроқ Калашников ушбу ташаббусни муҳокама учун олиб чиқмоқчи эмаслигини маълум қилган.

“Мен купюраларда муайян замон, муайян давр рамзлари жойлаштирилиши кераклиги ҳақидаги фикрни айтдим. Мендан ҳозирда бизда купюрада нима тасвирланиши мумкинлиги ҳақида сўрашди. Мен Путиндан бошқа рамзни кўрмаётганимни айтдим”, деб изоҳ берган депутат. 

Finanz.ru портали маълумотларига кўра, Калашников Путин тасвирланган рублларни босишни биринчи бўлиб таклиф қилмаяпти. 2017 йилда “Аванти” уюшмаси ҳам шундай ташаббусни билдирган. Ўшанда Путинни 10 минглик купюрада тасвирлаш таклиф қилинган. Бироқ бу таклиф Россия Марказий банки томонидан рад этилган, чунки анъанага кўра банкноталарда амалдаги сиёсий ва жамоат арбоблари суратлари қўлланмайди.  

Айни вақтда Россияда 5 минглик купюра энг катта қийматдагиси ҳисобланади. 

×