Бундан 9 йил олдин Қашқадарёда фуқарони ўлдириб, жасадини кўмиб кетган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 2012 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, “Қорабўйин” маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли Nexia-2 русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Т.Ғ. бошқарувидаги автомашина Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонидан топилган ва ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бедарак йўқолган Т.Ғ.нинг автомашинасини кўздан кечириш давомида, автомашинанинг турли жойларидан жами 14 дона бармоқ, кафт излари олинган.
Мазкур жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида ўта оғир жиноят фош этилган.
Терговда аниқланишича, М.О., Т.А. ва Д.С. томонидан бедарак йўқолган Ғ.Т. қасддан ўлдирилиб, унинг жасадини Чироқчи тумани, “Шўрбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган заҳирадаги дала майдонида кўмиб, автомашинасини эса Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласи, “Нарпай” кўчасидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонига ташлаб кетишгани аниқланган.
М.О., Т.А. ва Д.С.нинг содир этган жинояти уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, жиноят содир этилган жойда аниқланган бармоқ излари, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.
Ушбу жиноят иши юзасидан 3 нафар шахсларга ЖКнинг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми?
Видео: Ўзбекистон фуқароси Туркияда ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармочқи бўлди
«Андижон турмаси»дан маҳкумнинг ўлиги чиқди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
“Темир хотин” ва “Шайтанат” фильмлари сценарийси муаллифи Маҳмуд Тўйчиев вафот этди
Фарғонада қиморхона очган шахс қўлга олинди