Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд давлат тиббиёт институтида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетини (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этиш белгиланган.
Қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
- Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетини (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этиш;
- Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Ўрташиқ қишлоғида жойлашган Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Университет ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш;
- Самарқанд давлат тиббиёт институтининг биринчи ва иккинчи клиникалари негизида тегишинча Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар каминвазив хирургик клиникасини (кейинги ўринларда – Университет клиникалари) ташкил этиш;
- Самарқанд давлат тиббиёт институти лицейини Университет лицейи деб қайта номлаш;
- Л.М. Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар Республика илмий амалий марказининг Самарқанд филиали негизида Университет ҳузуридаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институтини ташкил этиш;
- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали янги бинога кўчирилиши муносабати билан, филиалнинг бўшайдиган Самарқанд шаҳар Махдуми Азам кўчаси, 18-уй манзилда жойлашган эски биносини Университ тасарруфига ўтказиб бериш ҳамда ушбу бинода:
- Университет ҳузурида Нейрохирургия ихтисослаштирилган илмий-амалий марказини ташкил этиш;
- Университет ҳузурида Иммунология ва инсон геномикаси илмий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Ушбу Қарор лойиҳасига кўра Университетда ўз-ўзини молиялаштириш тизими жорий этилади, тўлов-контракт асосида қабул квоталарини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.
Қарорда белгилаб ўтилган академик мустақиллик доирасида Университетда соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, соғлиқни сақлаш менежменти, соғлиқни сақлаш юриспреденцияси, биоинжинерия ва тиббий технологиялар, клиник психология каби соҳаларда янги бакалавриат таълим йўналишларини очиш ҳамда етакчи хорижий ҳамкор университетлар мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув режа ва дастурларини мустақил ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Шунингдек қарорда, тегишли вазирликлар ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига Университет ва унинг таркибий тузилмасига киритилаётган муассасалар ва иншоотларни капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари ва бошқа анжомлар билан таъминлаш вазифалари юклатилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг икки шаҳрига авиапарвозлар йўлга қўйилмоқда
Расман! ИИВ Қорақалпоғистондаги намойишлар юзасидан баёнот берди
Ўзбекистонликлар ҳаётида 1 июлдан нималар ўзгарди?
Озарбайжон-Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Қурбонлар бор
Фарғонада ИИБ ходимлари ушлаб кетган фуқаро вафот этди