АҚШ ҳукумати хорижий талабаларнинг виза олиши билан боғлиқ суҳбатларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти хорижлик талабаларни ижтимоий тармоқлар орқали янада чуқурроқ текшириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Давлат котиби Марко Рубио имзолаган ҳужжатга кўра, янги талаб сифатида АҚШда ўқиш истагини билдирган барча талабаларни мажбурий ижтимоий тармоқ текширувига жалб этиш таклиф этилмоқда. Бу амалдаги чораларни сезиларли даражада кенгайтиради.
Янги тизимга тайёргарлик сифатида АҚШ элчихоналари ва консулликларига талабалар визаси учун янги суҳбатларни белгилаш вақтинча тўхтатиш буюрилган. Агар ушбу чора жорий қилинса, бу АҚШ университетларига кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки кўплаб олий ўқув юртлари айнан халқаро талабаларнинг тўловларига молиявий жиҳатдан катта даражада қарам.
Нашр манбаларига кўра, илгари ҳам Байден маъмурияти айрим ижтимоий тармоқ текширувларини жорий қилган эди, бироқ бу асосан Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши норозилик намойишларида қатнашган, АҚШга қайтмоқчи бўлган талабаларни қамраб олган эди.
Ҳозирча талабаларнинг ижтимоий тармоқлари қандай мезонлар асосида текширилиши номаълум. Бироқ ҳужжатда Трампнинг терроризмга ва антисемитизмга қарши кураш ҳақидаги фармонлари тилга олинган.
Тасодифий хабарлар
Шифохона биносидан ўзини ташлаб ҳалок бўлган эркак — Бош прокуратура тафсилотларни очиқлади
Наманган шаҳрида қўшмачилик ва фохишахона фаолияти билан шуғулланиб юрган шахслар аниқланди
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
Наманганда Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахсларига жиноий иш очилди
“Tesla” компанияси ишлаб чиқарадиган смартфоннинг суратлари пайдо бўлди