Таниқли жиноятчи Житендер Гоги Деҳлидаги суд залида отиб ўлдирилди. Деҳли полицияси комиссари Ракеш Астананинг маълум қилишича, қотиллар суд биносига адвокатлар қиёфасида кириб олишган.
Житендер Гоги, қатор жиноятларга дахлдорликда гумон қилиниб, ўтган йили «Тихар» қамоқхонасига келтирилганди. «Тиллу тўдаси» номи билан танилган жиноий гуруҳ Гогини ўлдиришга қасд қилгани маълум бўлгач, полиция унинг хавфсизлигини таъминлаш учун касалхонада ўлган, дея хабар тарқатганди. Бироқ ҳийла иш бермади, жума куни суд залига келтирилган Гоги гувоҳлар ва судьянинг кўз ўнгида отиб ташланди.
«Рақобатчи гуруҳнинг икки аъзоси суд биноси ичида Житендер Гогига ўқ узишди... Полиция тезкор ҳаракатланиб икки қотилни ўлдирди. Гогини қўшганда жами уч киши ҳалок бўлди», — деди Астана NDTV телеканалига берган интервьюсида.
«Суд биносидаги металл қидиргич ишлаганми-йўқми, буни ҳали аниқлаймиз, ҳозирча бунга изоҳ беролмайман. Суриштирувни бошладик, ўқ узишга дахлдор ҳеч кимни аяб ўтирмаймиз», — деди у.
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб ва Гэтжи қачон жанг қилиши маълум бўлди
Бельгия “Толибон” вакилларига виза берди
“Толибон” Панжшердаги элчининг уйига ўт қўйди
Путиннинг қизи Зеленский билан турмуш қургани ошкор бўлди
Аёллар турли ижтимоий сайт ва каналлардаги шахсий профилларига ўз суратларини қўйса бўладими?