Саудия Арабистони шимолидаги Турайф ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, -6 даражагача тушди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Миллий метеорология марказига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
Бу мамлакатда охирги 30 йилда кузатилган энг паст ҳароратдир. Паст ҳарорат шимолий Ал-Қурайят (-5 даража) ва Арар (-4 даража) вилоятларида ҳам совуқ ҳарорат қайд этилган. Турайф шаҳрида эса совуқ ҳаво билан бирга кучли қор ёғиши ҳам кузатилган.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, подшоҳлик шимолида ғайритабиий совуқлик тўлқини шу ҳафта охиригача давом этади, марказий ва шарқий ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати кескин совийди.
Шимолий вилоятлар расмийлари турар-жой биноларини иситиш учун зарур бўлган керосин тақчиллиги таҳдиди туфайли одамларнинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида йиғилганини таъкидлаган.
Паст ҳароратлар Мадина (9 даража), Макка (11 даража) ва Ар-Риёдда (16 даража) ҳам қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Блогер Бобур Ғаниев ҳақида тарқалган хабарларга ИИБ расмий баёнот берди
Зойир Мирзаевнинг тайинланганига бир ҳафта ҳам бўлмаган ўринбосари “қовун туширди”
Путин Мирзиёев ва Тўқаев билан газ масаласида гаплашгани маълум бўлди
Ана холос! Саудия қироллик оиласи Қуръони каримни ўзгартирди
Санъаткор Ҳалима Ибрагимованинг синглиси қамоққа олинди