Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия Федерацияси аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари кузатилган ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушган.
“Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади. Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
400 доллар эвазига «права» олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Метрода бегона қизнинг белидан пастини ушлаб шилқимлик қилган эркак қамалди
Наманганда 243 та автотранспорт ва 15 та махсус рейс поездлари хизматга жалб этилди
Қозоғистон фаластинликларга ёрдам учун 1 млн доллар ажратади
Наманганда чақалоқларни қасддан ўлдириш жинояти содир этилди