Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио-2020 йўлидаги лицензион турнир давом этяпти. Кеча, 8 март куни энг оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (+91 кг) чорак финал жангини ўтказди.

Ушбу баҳс ғолибга ярим финал қатори Токио-2020 йўлланмасини ҳам тақдим қилиши билан янада аҳамиятли эди. Баҳрайнлик Данис Латиповга қарши рингга кўтарилган Жалолов жангда тўлиқ устунлигини намойиш қилди ва ишончли ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қўлга киритган умумий йўлланмалари ўн еттитага етди. Баҳодир Жалолов эса Рио-2016 дан сўнг яна бир Олимпия ўйинлари лицензиясига эга чиқди.

Аввалроқ, Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуров Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 17 тага етди.

×