Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида икки ёшли ўғил фарзандини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Каттақўрғон тумани ИИБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, Каттақўрғон туманининг “Кадан” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган аёл “Сашка” ва “Ҳилол” исмли шахсларга биринчи турмуш ўртоғидан туғилган, 2018 йилда туғилган ўғлини 2500 долларга сотишга уринган.
Айни кундаги турмуш ўртоғи С.Қ. билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган Х.Х. 2021 йилнинг 6 январь куни, тахминан, соат 18:00 да туман ИИБ ЖҚБ ва ТЕҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган “Назорат” тезкор тадбирида келишилган пулларнинг 1500 долларини олган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Сирдарёда тошқин: 11,5 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди
Тошкентда йигит бошқа бир йигитни ўлдириб, севган қизини пичоқлади
❗️Сўнгги соатларда яна деярли 300 кишида коронавирус аниқланди
Тошкентда «Жиҳодчилар»нинг навбатдаги гуруҳи ИИВ ва ДХХ томонидан ушланди
Мессининг уч боласи етим қолиши мумкин