Фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ерга метеорит ёмғири ёғиши мумкин – тадқиқот
Юридик университетга кириш имтиҳонларида айрим ўзгаришлар бўлади
Ўзбекистонда янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин
Россиядан “UzAuto Motors” заводига олиб келинаётган хомашёлар ўғирлаб кетилди
Наманганда канализациядан қон оқаётгани айтилмоқда