Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Марҳума Дурдона Ҳакимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси кўмагида мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда консулхона хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳума ва фарзандларининг Ўзбекистонга қайтиш билан боғлиқ харажатлари Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳисобидан қоплаб берилган. “Афсуски, мазкур ҳодиса юзасидан ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, салбий ҳамда бирёқлама фикрлар тарқалмоқда”, дейилади хабарда.
Бош консулхонага кўра, Дурдона Ҳакимова Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган “Эскери мелземе” номли ҳарбий кийим-кечак савдо дўконининг муассиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиб келган. Унинг фарзандлари эса дизайнерликка ихтисослашган лицейда таҳсил олган.
“Вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб, ҳамюртимиз ҳақида бирёқлама, нохолис ва шахсни камситувчи маълумотларни тарқатиш, таҳқирловчи изоҳ ёзиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка олиб келишини, бундан ташқари, миллатимизга нисбатан халқаро майдонда салбий фикрлар шаклланишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.
Бош консулхона дипломатлари томонидан марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилган ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Тасодифий хабарлар
“ГАИ” ходими ноқонуний жарима қилгани учун фуқарога товон тўлайдиган бўлди
Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади
Биринчи Президентнинг узоқ йиллик ҳамкори ва унинг икки ўринбосари давлат тўнтаришида айбланяпти
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
ЕР МАЙДОНЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУР