26 декабрь шанба куни Россиянинг хавфсизлик хизмати (ФСБ) Доғистон республикасида ИШИД экстремистик гуруҳига содиқ бўлган гуруҳ томонидан режалаштирилган ҳужумни тўхтатиб, тўрт кишини ҳибсга олганини маълум қилди.
«Гуруҳ аъзолари хавфсизлик хизматига тегишли маъмурий бинога яқин жойда портловчи қурилмани портлатишни, сўнгра вилоят пойтахти Махачқалада ички ишлар вазирлиги ходимларига қарши қуролли ҳужум уюштиришни режалаштирган. ФСБ тўрт нафар ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи аъзоларини ҳибсга олиш билан бир қаторда уларнинг жойидан қуроллар, катта миқдордаги ўқ-дорилар ва портловчи мосламаларни топдилар” дейилади ФСБ баёнотида.
17 декабрь куни ҳам Чеченистон республикасида икки киши хавфсизлик кучларига ҳужум қилганди. Улар полиция томонидан ўлдирилган. Шунингдек, Чеченистон пойтахти Грознийда октябрь ойида ўтказилган терроризмга қарши операцияда олти киши, шу жумладан хавфсизлик кучларининг икки аъзоси ўлдирилган.
Тасодифий хабарлар
Роналду “Аль-Наср”ни тарк этишга яқин
Xiaomi dunyodagi eng kuchli smartfonni taqdim etdi
Илк бор сунъий Қуёш тутилиши намойиш қилинди
Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади
Карор учун 150 минг доллар сўраган кадастр инспектори ушланди