Сирдарё - Косонсой сен билан!

Сирдарё - Косонсой сен билан!

1-Май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатида Сардоба тумани, Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктлари жиддий зарар кўргани айтилган эди.
Ушбу ҳодисадан сўнг Косонсойликлар ҳам сув тошқинидан талофот кўрган Сирдарёликлар учун “Косонсойликлардан Сирдарёга ҳадялар” шиори остида хайрия ёрдами тўплаш, инсонпарварлик ёрдамини юбориш ташаббуси билан чиқди. Улар томонидан турли озиқ-овқат, кийим-кечак, санитария- гигиена воситалари, болалар учун китоб ва ўйинчоқлар топширилди.
Тўпланган буюмлар махсус транспортларда карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда 4-май куни соат 16:00 да Сирдарё вилоятига йўл олди. Шу ўринда бундай хайрли ишни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган Косонсой тумани 52-ихтисослашган мактаб маъмуриятини ҳам аллоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенгликнинг бундай ноёб ижтимоий хусусияти, буюк халқ эканлигимизни далилидир азиз юртдошлар. Бу кўрсатилаётган ҳақиқий ўзбекона бағрикенглик, меҳр-мурувват, беминнат ёрдамлар, ўйлаймизки, кўрилган талофатларни бартараф этишда мадад бўлади. Айниқса, фалокатдан азият чеккан шахсларга етиб бориб, кўнгилларини хушнуд этиши шубҳасиз.

Оқилхон Тиллахонов

https://youtu.be/Phm0dnfPorY

"Косонсойликлар" канали томонидан тайёрланган видео

×