Ҳиндистоннинг Adani Group конгломерати асосчиси ва раиси Гаутам Адани Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой одами унвонини қайтариб олди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни янгиланган “Bloomberg Billionaires Index” маълумотларида келтирилган.
Аданининг бойлиги 92,6 миллиард долларга етган. Бу унга дунё рейтингида 19-ўринни ва минтақада биринчи ўринни эгаллаш имконини берган. Амбанининг капитали эса 90,8 миллиард долларга баҳоланмоқда (дунёда 20-ўрин).
Муваффақиятнинг асосий омили Adani Group акцияларининг ўсиши бўлди. Йил бошидан буён гуруҳнинг энергетика, аэропортлар ва порт логистикаси билан шуғулланувчи компаниялари котировкалари кўтарилиши фонида Аданининг бойлиги 8,1 миллиард долларга кўпайган. Шу билан бирга, Амбанининг капитали худди шу даврда 16,9 миллиард долларга камайган. Осиёнинг энг бой учлигини ByteDance асосчиси Чжан Имин (68,7 миллиард доллар) якунлаб бермоқда.
Дунё рейтингида катта фарқ билан Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск пешқадамлик қилмоқда, унинг бойлиги 656 миллиард долларга баҳоланган. Иккинчи ўринни Google асосчиларидан бири Ларри Пейж (286 миллиард доллар), учинчи ўринни эса Amazon асосчиси Жефф Безос (269 миллиард доллар) эгаллаб турибди. Сайёранинг энг бой одамлари орасида энг катта йўқотиш LVMH раҳбари Бернар Арнода қайд этилган – унинг капитали 44 миллиард долларга қисқарган.
Тасодифий хабарлар
Сайёр савдо нуқталари орқали кийим-кечак савдосига рухсат берилади
Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар номи маълум бўлди
Ўзбекистонда суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйиш, бекор қилиниши мумкин
“Зўр”дан зўр чиқди! Бош вазир тақиқлаган сериал яна экранга қайтди
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда 132-ўринни эгаллади