Бугундан бошлаб мулк бузиш масалалари бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов бугунги йиғилишда айтиб ўтган.
Бош вазирнинг айтишича, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бузилиши режалаштирилган ҳудудни олдиндан Вазирлар Маҳкамаси билан келишади.
Xabar.uz манбасининг хабар беришича, йиғилишда айрим вазирликларга бир қатор топшириқлар берилган. Хусусан:
- Қурилиш вазирлиги республика бўйича барча бош режаларни қайта кўриб чиқиб, уларни ишлаб чиқишда турар ва нотурар жойлар бузилишини минимал даражага келтиради;
- Адлия вазирлиги турар ва нотурар жойларни бузиш ва компенсация тўловларини қоплаш билан боғлиқ мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта хатловдан ўтказиб, уларни янада такомиллаштириш бўйича ҳукуматга таклиф киритади.
Видеоселекторда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бугундан бошлаб қонунчилик талабларига асосан компенсация тўланмаган ва олдиндан огоҳлантирилмаган турар ва нотурар жойларни бузишни тўхтатишбуюрилган.
Тасодифий хабарлар
22 ёшли аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахсга жиноий иш очилди
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ СУХБАТ (видео)
Бу ҳаммамизга келган синов — Президент онкологияда даволанаётган болалардан хабар олди
Бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди.
Россияга КХДРдан 36 мингдан ортиқ ишчи олиб борилди