НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ СУХБАТ (видео)

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ СУХБАТ (видео)

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳайдовчи ва пиёдалар маданиятга боғлиқ

24 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Бошқарма ахборот хизмати ташкиллаган анжуманда вилоят бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Бахтиёр Дўстмуҳаммедов, шунингдек соҳанинг тегишли бўлим ва йўналишлар бўйича мутасадди ходимлари ҳамда журналистлар, блогерлар иштирок этдилар.


Тадбир аввалида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан шу йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан тизим томонидан бир қатор ижобий саъй-ҳаракатлар амалга оширилгани ўз аксини топган.
Хусусан, олий ўқув юртлари, коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда ахоли кўп тўпланадиган жойларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳамкорликда 145 маротаба сайёр судлар ўтказилди. Натижада, вилоят буйича содир этилган ҳодисалар сони 48 тага, ўлим билан тугамаган йўл транспорт ҳодисалари сони эса 19 тага камайишига эришилган.
Шунингдек, 91 та «ЙПХ инспектори» слуэти, 24 та тунги пайтда милтилловчи Автомакет (Муляж), пиёдалар ўтиш жойларига 53 дона милтилловчи маёқча, 286 та катта ҳажмдаги «баннер» тайёрлаб ўрнатилиб, 32 та ИСУЗУ русумли юк автомобиллари юкхонасини икки ён қисми ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи панолар билан жиҳозланган.
Наманган вилоятида автомобиль йўлларига етишмаётган 459 дона йўл белгилари ўрнатилиб, 2585 донаси янгисига алмаштирилди.
Шаҳар ва туманлар марказий кўчаларида 1750 км. йўл чизиқлари чизилди, йўлларнинг 483 минг 718 кв. метр қатнов қисми таъмирланиб, 12 та замонавий типдаги диодли светофорлар ҳамда 1 минг 100 та йўналтирувчи устунча ўрнатилди ва 1 минг 32 дона сунъий ёритиш воситаси билан жиҳозланди.
Якунига етаётган йилда 185 минг 176 та транспорт воситаси рўйхатга олиниб, шундан 144837 таси енгил, 13176 таси юк, 148 таси автобус, 431 таси мототранспорт, 1709 таси тиркама ва ярим тиркамаларини ташкил этади.
Бошқарма ходимлари шу даврда жами 498 та жиноятни очишда 3 та гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларни фош этишда фаоллик кўрсатди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги Рўйхатдан ўтказиш ва Имтиҳон олиш бўлими томонидан 71 мингга яқин ҳайдовчилик гувоҳномаси ва 23 мингдан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонлари берилди. Шу жумладан, давлат хизматлари марказида янги жорий этилган тартибга кўра, 41 минг 475 дона ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги (пластик) ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб берилганлигини айтиб ўтиш лозим.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар томонидан ўртага ташланган долзарб масалалар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланди. Уларни қизиқтирган саволларига соҳа ходимлари атрофлича жавоб қайтардилар.
Бошқарма томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида мана шундай жонли руҳдаги мулоқотларни тез-тез ташкил этиб, жойларда журналистлар билан биргаликда медиа-турлар ўтказишни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Дониёр Юсуфжонов.

×