Навоий вилоятининг Нурота туманида Nexia-2 ҳайдовчиси эътиборсизлиги сабаб бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Жиззах вилоятига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомобиль Фориш—Нурота йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётиб, ҳайдовчи тезликни ҳисобга олмагани натижасида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ағдарилиб кетган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчининг машина ичида йўловчи сифатида кетаётган 1946 йилдан туғилган онаси воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нурота тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент—Ўш йўлида икки Isuzu юк машинаси тўқнашиб, улардан бири ағдарилиб кетгани, Сурхондарёда Nexia ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этгани, Қашқадарёда Lacetti билан тўқнашган Cobalt ағдарилиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун 40 нафар россиялик шифокор Ўзбекистонга келяпти
Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Нурмагомедов-Чистяков жанги бекор қилинди
Вилоят прокурори сайёр қабули бўлиб ўтди
Сув сепилган тупроғининг ҳидини соғинган Абдусамат ота ҳақида
Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади