Сирдарёда ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлган аёл воқеасига изоҳ берилди

Сирдарёда ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлган аёл воқеасига изоҳ берилди

Сирдарёда ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлган аёл воқеасига изоҳ берилди.

Воқеа Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамда "Фарҳод" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланган:

Видеотасвирда келтирилган она А. Р. ва унинг фарзандлари Тошкент вилояти Бекобод тумани "Туркман" МФЙ да доимий яшаб келади. Видеодаги ҳолат 2020 йил 15 декабр куни содир бўлган. Ўрганишлар натижасида, она ўз турмуш ўртоғи Э. Ш. дан бошқа бир аёл билан баъзи-баъзида телефон орқали сўзлашаётганлигини билиб уни рашк қилади ва аччиқ устида Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" канали кўпригининг Бекобод тумани қисмидан ўз фарзандларини каналга ташламоқчи бўлган вақтида Ширин шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади ва каналнинг иккинчи қисми - Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ ҳудудига олиб ўтилган.

Ширин шаҳар ИИБ ҳамда "Фарҳод" МФЙ ходимларининг суриштирувлари натижасида аниқланишича, 1985 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган аёл (она) А. Р ва унинг турмуш ўртоғи Э. Ш. лар ўртасида рашк туфайли ҳеч қандай оилавий можаролар ва жанжаллар бўлмаган.

Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бўлиб ўтган мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида бўлганлиги ҳамда воқеа иштирокчилари ҳам Бекобод туманида доимий яшаб келаётганлиги сабабли бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБ ҳамда "Туркман" МФЙ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

×