Интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Бу ҳақда президент администрациясига алоқадор «Нигоҳ» канали хабар қилмоқда.
«Кўрилаётган чораларнинг кескинлиги шуни кўрсатмоқдаки, Президент тартиб ва интизомни бузган, масъулиятсизлик қилган ва ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган ҳар қандай амалдорни лавозимида ортиқча ушлаб ўтирмайди», дейилади хабарда.
Шуҳрат Содиқов 2008−2010 ва 2016—2018 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси директори бўлган, 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. У 2018 йил августидан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Олимжон Умаров 2017-2020 йилларда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил майида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
- 3 ноябрь куни «Ўзкомназорат» томонидан Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига қўшилган ижтимоий тармоқлар (Telegram, YouTube, Instagram, Facebook ва «Одноклассники») фаолияти чеклаб қўйилиши катта шов-шувларни келтириб чиқарди.
- Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган қарор хато деб топилди, президент бу масаладан хабардор этилгач, ҳолат юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, «Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев ишдан олинди ва ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон хавфсизлик бўйича Россия билан маслаҳатлашув ўтказади
Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди
Меҳмонхонага жойлашган ҳар бир киши “Е-мehmon” тизимида рўйхатга олинади - янги тартиб
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг биносига бостириб кирди
Синган, қулаган, бузилган. Ўзбекистонда қанча яроқсиз кўприк борлиги маълум бўлди