Бугун, 3 декабрь куни баъзи маҳаллий интернет сайтларида Ўзбекистонда “Bentley” компаниясининг электромобиллари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарда “Ўзавтосаноат” акционерлик жамияти Буюк Британиянинг “Bentley” компанияси билан ҳамкорликда 2021 йилдан бошлаб янги электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бораётгани айтилган.
Шунингдек, 2025 йилга бориб ушбу бренд остида олти хил гибрид электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкинлиги айтилган.
Мазкур хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш учун “Ўзавтосаноат” АЖ Матбуот котиби Зумрад Шажалилова билан боғландик.
Компания вакили Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
“Ахборот нотўғри. Биз тасдиқламаймиз”, деди компания Матбуот котиби.
Маълумот учун, “Bentley” Буюк Британиянинг "люкс" классдаги автомобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси ҳисобланади. Компанияга 1919 йилда асос солинган.
Тасодифий хабарлар
Қурбон ҳайити қачон бўлади? – Саудия Олий суди баёнот берди
Макка шаҳрида Қуръони каримнинг энг катта нусхаси ўрнатилади
Афғонистондаги сув тошқинлари қарийб 6000 оилани уйсиз қолдирди
30 кишилик тўй ўтказиш тартиби қанақа бўлади?
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди