Жорий йилнинг 1 октябрь кунидан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди. Бу ҳақда Махсус комиссия баёнотида маълум қилинган.
Унга кўра, аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади. Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.
1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Украина президенти Зеленский қачон президентликдан кетишини айтди
Ўзбекистонга Россиянинг Sputnik Ligh вакцинаси олиб келинди
Гулнора Каримованинг Франциядаги 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди
Ўзбекистонга қурол-яроқ ва ўқ дориларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди