Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчилар дарсдан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақида хабар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ўқитувчилар дарс соатини камайтиришдан қўрқиб, дарсдан кейин ишлаган. Улар директорнинг бақиришини эшитишга ҳам мажбурлиги айтилган. Маълум қилинишича, хабар юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Тасодифий хабарлар
Бугун тарихда илк бор ўзбекистонлик қиз UFC мусобақасида иштирок этади
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Наманганда Damas уриб юборган 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
Наманганда «Москвич» уриб кетиши оқибатида велосипедчи вафот этди
Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда