Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги шартнома тақдири атрофида ноаниқлик сақланиб келмоқда, биз уни узайтиришни таклиф этдик, лекин Вашингтондан жавобни эшитмадик", - деган Лавров
Москва АҚШнинг космосга қурол олиб чиқиш режасидан ташвишда, бу қурол-аслаҳалар пойгасини яна янгилаши мумкин, деб баёнот қилди жума куни РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.
"Биз АҚШнинг космос бўшлиғига қуролни олиб чиқиш режасига жиддий киришганидан ташвишдамиз, бу ҳолат қурол-аслаҳалар бўйича янги глобал пойгага олиб келиши мумкин", - деди Лавров, БРИКС мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашида чиқиш қилар экан.
Лавров шунингдек, ҳарбий бюджетнинг оширилиши, стратегик стабилликни ушлаб туриш учун ўн йилликлар давомида шакллантириб келинган архитектуранинг бузилиши халқаро хавфсизликка таҳдид қилишини билдирди.
Лавров мисол тарзида ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги шартномани келтириб ўтди.
"Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги шартнома тақдири атрофида ноаниқлик сақланиб келмоқда, биз уни узайтиришни таклиф этдик, лекин Вашингтондан жавобни эшитмадик", - деб қўшимча қилди у.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги зилзилада вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар борми? ТИВ расмий баёнот берди
Наманганда ҳажми жиҳатдан Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳаф сақланмоқда
Коронавирусга йўлиққанлар сони 40 мингдан ошди
Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Исроил Ғазодаги ёрдам нуқтасига зарба берди, 12 киши ҳалок бўлди