Улар оёққа тақилади ва бу собиқ маҳбуснинг қаерда турганлиги ҳақида маълумот етказади.
Қурилмада жойлашувни кузатиш вазифасини бажарадиган мослама мавжуд. У педофилнинг қаерга кетаётгани, қаерда тўхтагани ҳақида ахборот узатади.
Эслатма. Бу қурилма ҳамма маҳбусларга ўрнатилмайди. Педофил – булар вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилган жиноятчилар ҳисобланади.
Агар собиқ маҳбус синов шартларини бузса полиция қурилма орқали огоҳлантирилади. Шартлар ҳукумат белгилаган талаблар асосида қўйилади. Масалан, педофил мактабга яқинлашмаслиги керак. Шунингдек, кечаси уйдан чиқиб кетиши ҳам қатъиян тақиқланади.
Эндиликда қўшни қозоқ минтақасида мана шундай тартиб амалиётга татбиқ қилиниши мумкин. GPS-билакузук педофилнинг шартларни бузганлиги ҳақидаги ахборотни узатса, собиқ маҳбус қўлга олинади ва яна қамоққа ташланади.
Маълумот учун, Қозоғистонда айни дамда болаларга зўравонлик қилганликда айбланган икки мингдан ортиқ киши жазони ўтамоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди
2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилди
«Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой» – Шавкат Мирзиёев
Наманганнинг Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди