Тошкентда жамоат жойларида чекканларни жаримага тортиш бошланди, дея хабар бермоқда “Потребитель.уз”.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта одам жаримага тортилди, улардан бири электрон сигарет сабаб жазоланган. Маъмурий ҳуқуқбузарликни рўйхатга олиш тартиби оддий: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими паспортни кўрсатишни ёки бармоқ изини тузатиш учун қўлни планшетга қўйишни сўрайди, бу маълумотлар жарима солиш учун етарли.
Эслатиб ўтамиз, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш 56-модда бўйича 90,4 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, унга нисбатан жарималар 2015 йилдаёқ жорий қилинган. 2018 йилда жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Ғазодаги шифохонага қилинган ҳужумни қоралади
Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум бўлди
Оҳангарондаги "масхарабоз" ГАИ лавозимидан озод этилди
Трамп Эронни бошқариш учун уч нафар номзод борлигини айтди
Бош прокурор мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиқди