Наманган вилояти. 2021 йилнинг 12 май куни соат 16:40 ларда 23 ёшли А.Охунжон Наманган тумани “Курмак” маҳалласида жойлашган савдо дўконига келиб, у ерда вақтинча савдо ишларини олиб бораётган 26 ёшли С.Олимжонга тегишли бир дона электрон тарозини бузиб қўйган, натижада С.Олимжон ундан тарозини тузатиб беришини талаб қилган вақтида тузатиб бермаслигини айтиб, С.Олимжоннинг қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба уриб жароҳат етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида С.Олимжон “оғир” турдаги тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Охунжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “Л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди
Тошкентда хорижлик «Аҳмадбойлар» ушланди
28-ўлим: 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Тезкор: Юлдуз Усмонова устидан суд бошланиш арафасида
Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда