Бугун, 23 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
Учрашув давомида АКТ соҳасидаги долзарб йўналишлар, жумладан, телекоммуникация, IT-таълим, IT-парк ҳамда электрон ҳукумат соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

«Бугунги кунда АҚШ халқаро IT-бозорида етакчилик қилаётган давлатлардан бири. Бу борада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, илғор хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳамиятга эга», — деди АКТ вазири Шерзод Шерматов.
Дэниел Розенблюм эса Ўзбекистон IT-бозори юқори салоҳиятга эга эканини таъкидлади ва юртимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларга ижобий баҳо берди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Тасодифий хабарлар
Канализацияга тушган уч киши тирик чиқмади
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
Қашқадарёда 33 ёшли мансабдор ўзини осиб қўйди, у аввал ДХХда ишлаган
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
Орзуга айб йўқ! Қирғизистон дунё тартибини ўз қўлига олмоқчи