Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлиб, дунё онлайн ва офлайн турларга бўлинди. Инсонлар веб олам орқали мулоқотда бўлишни афзал кўра бошладилар. Ижтимоий тармоқ тушунчаси 1954 йили социолог Жеймс Барнс томонидан киритилган.
Лекин унда интернетдаги мулоқот эмас, инсонлар ва ташкилотларнинг ўзаро алоқаси назарда тутилган эди. Интернет пайдо бўлгач, ушбу тушунча анча кенгайди. 1835 йили рус ёзувчиси ва файласуфи Одоевский “4338-йил” деб номланган асари ижтимоий тармоқлар ривожи ҳақидаги фаразларни илгари суради. Уларнинг баъзилари бугунги кунда рост чиққан бўлса, айримлари фантастик ҳаёллигича қолиб кетди.
Компьютер ёрдамида ишлатиладиган илк ижтимоий тармоқ 1971 йили вужудга келди. У ҳарбийлар томонидан маълумот алмашиниш мақсадида фойдаланилди. 1988 йили финлик олим Ярко Ойкаринен интернет-чат дастурини илгари сурди.
Лекин ижтимоий тармоқнинг оммалашуви 1995 йилга тўғри келади. Бироз ўтиб америкалик Рэнди Конрадс синфдошлар мулоқотига асосланган ижтимоий тармоқни ишлаб чиқди. Facebook, ВКонтакте, Twitter ва Instagram кабилар кириб келгач, ижтимоий тармоқларнинг тарафдорлари тубдан ошиб кетди.
Тасодифий хабарлар
Арманистон энди Путинни ҳибсга олади
Блогер мурожаати сабаб фуқаронинг пенсияси қайта ҳисобланди
Ўзбекистонда Янги йил байрамида нечта одам пиротехника воситаларидан жабр кўргани айтилди
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди
Олмалиқдаги уч зўравон солиқчи ишдан бўшатилди