Ўзгидромет, эртага 16 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти
Тошкент шаҳрида экспресс автобус йўналиши ташкил этилади
Хакерлар бузиб кирадиган энг заиф ва ишончсиз пароллар маълум қилинди
Ўз жонига қасд қилган ППХ ходимига босим ўтказилгани рад этилди
Террорчиларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган “Зубайр” тахаллусли йигит Тошкентда қўлга олинди