Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.
Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.
Масалан: хавфсизлик камари тақмаганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади чунки, ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Эслатма: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 5 сентябрдан кейин ҳам карантин давом этади
Жиззахда турмушга чиқмаган 22 ёшли аёл эгизак чақалоқларини далага ташлаб кетди
Хомиладор аёл бўғизлаб ўлдирилди
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти
Украина яна бир F-16 қирувчи самолётидан айрилди