Рамзан Қодиров Украинадаги гуманитар коридорлар билан боғлиқ вазият туфайли НАТО, ЙХҲТ, БМТга мурожаат қилди. Унинг фикрига кўра Украина президенти Владимир Зеленский президенликка лойиқ эмас.
"Сўнгги бир неча кун ичида сиз тинч аҳоли учун гуманитар йўлак ҳақида гапиряпсиз. Россия бундай имкониятни ташкил қилиб, тақдим этганида бандераликлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет элликларга ҳам бу ҳуқуқдан фойдаланишга рухсат беришмаяпти. Шу билан бирга улар аҳоли пунктларини ўзларининг шахсий бошпаналарига айлантирмоқдалар.
Уйларнинг томларига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирдилар ва ҳимоясиз одамларни гаровга олдилар, орқаларига яшириндилар.
Владимир Зеленскийни “ҳеч бўлмаганда” хорижлик фуқароларни эвакуация қилишни ташкил эта олмаган. “Бу факт унинг президент эмаслигини аллақачон яққол кўрсатиб турибди”, - деди Қодиров.
Тасодифий хабарлар
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етгани очиқланди
Тошкентда эшитилган ўқ овози ҳақида расмий баёнот берилди
Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?
Россиядан мигрантлар жўнатаётган пул қанчага камайиши айтилди