Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ғарбидаги махфий бункерга эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Readovka хабар бермоқда.
“Киевга уюштирилган ракета ҳужумлари фони остида Украина президенти зудлик билан Киевдан олиб чиқилиб, махфий бункерга жўнатилди”, — деб ёзади газета.
Бундан олдин, Украина раҳбари ўзининг Telegram каналида украиналикларга мурожаат қолдирди:
“Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми сусаймаяпти. Ракета зарбалари бор. Сиздан илтимос қиламан: бошпаналарни тарк этманг. Ўзингиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Кутинг ва кучли бўлинг”, — деб ёзди Зеленский.
Аввалроқ Зеленский Полша чегараси томон йўл олгани маълум қилинганди. Украинада портлаш овозлари бутун ҳудудда, шунингдек, пойтахт Киевда эшитилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви бошловчиси, олим Тўхтамурод Зуфаров вафот этди
Президент Хоразмга жўнаб кетди
Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланди
Рустамжон домла Ҳамидов «йил имоми» бўлди