Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жаҳон стандартларига тўла мос келувчи уч конфигурацияли картодром бунёд этилди.
«Ватанпарвар» ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари таркибига кирувчи авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади. Учқўрғон туманидаги ўқув спорт техника клуби тасарруфидаги 1,70 гектар ер майдонида бошланган қурилиш ишлари натижасида тез орада картодромда ҳакамлар ва тиббиёт ходимлари хоналари, ўғил ва қиз болалар кийиниш ва ювиниш хоналари, картингларни таъмирлаш устахоналари барпо этилди.

Мавжуд 870 метрдан иборат картодром ҳудудидан қўшимча 0.50 гектар ер майдони сотиб олиниб, халқаро талабларга жавоб берадиган умумий узунлиги 1050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) янги замонавий картодром қайта бунёд қилинди.
Янги картодромда республика ва халқаро даражадаги спорт мусобақаларини сифатли ва тизимли ўтказиш, шунингдек, Наманган вилоятида спорт туризмини ривожлантириш мақсадида «Картинг пойгаси» бўйича вилоят ҳокими кубоги учун халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг ҳибс муддати бешинчи марта узайтирилгани маълум қилинди
Оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди
Наманганда жуда кўп миқдорда яроқсиз дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
Ҳиндистон талабаларига Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳида ўқишни тақиқлади
Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради