Президент ҳокимларни огоҳлантирди: Зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорнинг мол-мулки бузилмаслиги шарт
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлиги танқид қилинди.
Албатта, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари давомида айрим биноларнинг бузилиши табиий ҳол. Бироқ, аҳоли пунктларини истиқболда ривожлантириш режаларини ҳисобга олмасдан, катта ҳудудларда жойлашган иншоотлар бузиб юборилаётгани оқибатида жуда кўп миқдорда компенсация тўловлари келиб чиқмоқда.
Ҳокимликлар бузиладиган биноларнинг ўрнида янги корхоналарни қуриш бўйича инвесторларни топиб, компенсация тўловини уларнинг ҳисобидан тўланишини таъминламаётгани сабабли ушбу харажатлар давлат бюджети зиммасига тушмоқда.
– Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман – асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт, – деди давлатимиз раҳбари.
Адлия ва молия вазирликлари, Савдо-саноат палатасига Бизнес-омбудсман иштирокида мол-мулкни бузиш ва компенсация тўлаш тартибларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
– Фақат катта корхоналар қуриб, аҳоли бандлигини ва даромадини ошириш, бюджет тушумларини кўпайтириш масалаларини тўлиқ ҳал эта олмаймиз. Турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим йўли тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Расул Кушербаев: "Афсуски, бу нарсалар фақат қоғозда ва тилда қолиб кетяпти" (ВИДЕО)
Тошкентда 678 киши нафас қисиши туфайли “Тез ёрдам”га мурожаат қилди – ССВ
UFC Vegas турнири: Холлоуэй рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади
Қашқадарёда 2,5 яшар қизалоқ хусусий боғчада вафот этди
Коронавирус ҳақида хушхабар: икки ҳафта ичида ҳаммаси яхши бўлиши мумкин