ХХРнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшаннинг таъкидлашича, агар дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ юқумли эпидемиологик вазият ҳозирги суръатда давом этса, коронавируснинг “синиш”ига камида яна икки ҳафта вақт қолган.
"Агар дунёдаги пандемияси қачон тугашини башорат қилишимни хоҳласангиз, бу менга Хитойдаги вазиятдан кўра қийинроқ. Нега? Чунки бошқа мамлакатларда кутилмаган омиллар кўп. Аммо вазият ҳозирги кўринишда давом этадиган бўлса, мен яна икки ҳафта шундай давом этишидан қўрқаман", деди Чжун Наньшань "Жэньминь жибао" газетасига берган интервьюсида.
Мутахассиснинг тушунтиришича, 1918 йилдаги пандемия пайтида юз берган воқеадан фарқли ўлароқ, ҳозирда ҳукумат чоралари жуда муҳим роль ўйнайди, агар чоралар қаттиқ бўлса, эпидемия камаяди.
«Масалан, Италиянинг шимоли коронавирус энг қаттиқ зарба берган ҳудуд, лекин уларда жуда қаттиқ чоралар мавжуд, одамлар ижтимоий масофага риоя қилишмоқда, ниқоб тақишмоқда, бир нечта кичик шаҳарлар ва қишлоқларда эса деярли ҳеч қандай инфекция ҳолати йўқ, битта мамлакат ичида шундай катта фарқ борлиги боис ҳозир башорат қилиш жуда қийин», деди у.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Эроннинг ҳарбий салоҳияти солиштирилди (инфографика) ким кучли?
Наманганда 5 ёшли қиз ҳодиса қурбони бўлди
Янги йилни илк кунида 33 ёшли маст ҳайдовчи бу дунёни тарк этди
Хаж мавсуми бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ахборот берилди
Тошкентда Olx.uz орқали одамларни 80 миллион сўмга чув туширган «ҳарбий хизматчи» қўлга олинди