Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзди Шамсутдинов.
Маълумот учун, ҳодиса 2025 йил 20 июнь куни хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
Тасодифий хабарлар
Наманган ҳудудининг катта қисмида электр таъминотида узилиш бўлади
Наманганда СЭОМ ходими 40 миллион сўм пора билан қўлга тушди
Cабзи нархи 4-5 баравар пасайди. У яна кимматлаши мумкинми?
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
Ёстиқ ичида "Марихуана" моддасини сақлаган фуқаро қўлга олинди