Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов ва унинг икки ўринбосарига нисбатан давлатга хиёнат айбловларидан ташқари, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ҳамда ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш хатти-ҳаракатлари бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.
“Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ МХҚ раиси Карим Масимовга нисбатан давлатга хиёнат бўйича судгача терговни давом эттирмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатлар юзасидан қўшимча терговга қадар текширувлар бошлаб юборилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, Карим Масимовдан ташқари, МХҚ раисининг собиқ ўринбосари – “А”, Махсус мақсадли хизмат бўлими бошлиғи А.Садиқулов ва МХҚ раиси ўринбосари Д.Ергожинлар ҳам қўлга олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дарахт кесиш бўйича «пешқадам» вилоятлар аниқланди
2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»
Депутат: “Мактаблар очилишини Маҳаллий кенгашлар ҳал қилади деб кимни алдаяпсиз, жаноб вазир?”
Хитойда робот от яратилди