2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатарда ҳаддан ташқари иссиққа қарши чора сифатида кўчаларга ҳам кондиционер ўрнатиляпти.
Ёз ойларида ҳаво ҳарорати 46 даражага чиқадиган Қатарда ёпиқ жойларда кондиционерсиз яшаб бўлмайди. Бунга қўшимча тарзда жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида стадионларга ҳам кондиционерлар ўрнатилди.
Глобал исиш бутун дунёга таҳдид солаётган бўлса-да, ҳаво ҳароратининг ортишини энг кўп ҳис қилаётган мамлакатлардан бири Қатар ҳисобланади. Атроф муҳит ва энергия тадқиқотлари институти вакили Муҳаммад Аюбнинг Washington Post билан суҳбатда айтишича, дунёда ҳаво ҳароратининг ўртача 2 даражага ортиши ҳам Яқин Шарққа катта таъсир кўрсатади.
“Шундоқ ҳам иссиқ бўлган бу ҳудудда 4-6 даражалик ортиш бўлиши мумкин. Бундай ҳолат халқ саломатлигига ва самарадорликка қандай таъсир кўрсатишини текширяпмиз”, – дейди у.
Қатар аҳолисини қийнайдиган муаммолардан бири – нам даражасининг баландлиги. Очиқ майдонларга ўрнатилаётган кондиционерлар нам даражасини ҳам туширади.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус: Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилади
Навоий кўчасида ишкал: жанжалнинг жабрини «Матиз» кўрди
Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди
Беҳруз Каримов Европа жамоасига ўтди
Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)