Жиззах вилояти ИИБ ахборотига кўра, Даштобод шаҳрида яшовчи фуқаро шаръий никоҳидаги аёли билан жанжаллашиб, фарзандини ўлдириб қўйди.
9 октябрь куни соат 23:00 ларда бешикдаги чақалоқ йиғлайди. Аёлнинг гўдакни эплай олмаётганидан жаҳли чиққан эр қизини ўзи ухлатмоқчи бўлиб, жанжал келтириб чиқаради. У бешикдаги ёстиқ билан аёлнинг юзига бир неча маротаба уради, шунда гўдакнинг боши бешикнинг қиррасига урилади, унга бошқа жароҳатлар ҳам етказилади.
Икки ойлик чақалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этади.
Суд тиббий экспертизаси боланинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мияга қон қуйилиши, кўкрак қафаси ва иккала сон соҳасидаги қон талашлар сабаб бўлганини қайд этди.
Суд айбдор фуқарони 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Тасодифий хабарлар
Мактаблар 2 сентябрдан очилиши ростми?
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарқатмасликка чақирди
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
Украинадаги рус қўшинларида ўқ-дорилар ва ракеталар етишмаяпти
ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум