Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Қўл жанги федерацияси 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:
- Наманган вилоятида профессионал спортчилар ўртасида «Президент кубоги» халқаро турнирини;
- Самарқанд шаҳрида «Амир Темур кубоги» халқаро турнирини;
- Бухоро шаҳрида аёллар ўртасида «Тўмарис кубоги» халқаро турнирини ўтказади.
Қайд этилишича, Қўл жанги федерациясининг маъмурий офиси ва қўл жанги бўйича миллий терма жамоа ўқув-машғулоти йиғинларини ташкил этиши учун спорт базасини жойлаштириш мақсадида Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида 1,5 гектар ер майдонини ажратиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2022 ‒ 2024 йилларда мамлакат бўйлаб 12 та шу турдаги спорт базаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик режаси эълон қилинди
ССВ чиройли қоматга интилиб, инфаркт ва инсульт орттириб олаётган ёшларни огоҳлантирди
Тошкентдаги йирик бозорлар яқинида нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор орқали олиб кетиш бошланди
Доғистонлик имом: "Аёлларга фитнесснинг нима кераги бор? Сигир соғсин, ана ўша фитнесс" (видео)
Газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари давлатга 315,8 млн сўм зарар етказди