Давлат статистика қўмитасиси бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Йўлдошевнинг хабарига кўра, ўзбекистонликлар бир йилда ўртача 43,2 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилади.
"Бу кўрсатгич кам ёки кўп экани ҳақида бирор нарса дея олмайман. Аммо аҳолининг гўшт истеъмоли қўшни Тожикистон ёки Қирғизистондан кўпроқ. Аммо Россия, Қозоғистон, Озорбойжон ва бошқа Болтиқбўйи давлатлари аҳолисига нисбатан камроқ гўшт истеъмол қиламиз", — деди Йўлдошев.
Sputnik томонидан қўшимча маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон аҳолиси камроқ гўшт истеъмол қилсада, ушбу гўшт асосан юқори сифатли оқсил ва аминокислоталарга бой бўлган мол ва қўй гўштидир. Ўзбекистонда парранда ва балиқ гўшти жуда кам истеъмол қилинади.
Статистик маълумотларига кўра, Россия ва болтиқбўйи мамлакатларида аҳоли истеъмол қиладиган гўштининг 30-50 % товуқ гўштига тўғри келади. Маълумки товуқ гўшти, аксарият ҳолларда, сунъий озуқа қўшимчалари ёрдамида тез етиштирилади (30кунда) ва унда инсон организми учун керакли бўлган фойдали моддалар миқдори камроқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 000 нафарга яқинлашмоқда
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
Ўзбекистондан Россияга кетаётган юк машина Қозоғистонда ёниб кетди
Тезкор: Алишер Усмоновнинг самолёти Тошкентга қўнди