Санитария-эпидемология тизимида яна иккита қаллоблик фош этилди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Маҳкама ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш жараёнида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Паркент туман филиали мансабдор шахслари карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқароларнинг қилмишларига яраша жарима тайинламаслик ҳамда қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали 397,6 млн. сўмлик давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Қашқадарё вилоят СЭОМнинг шу туман филиали бошлиғи Қ.Н. фуқаро М.Ю.дан карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 800 минг сўм пора талаб қилиб, шундан 600 минг сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноято иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Москвада Ўзбекистон фуқаролари одам ўғирлади (видео)
Футбол турнирида санъаткорлар ва блогерлар оммавий жанжал чиқарди
Мисрдан Ўзбекистонга гепатит Сга қарши дорининг ўнинчи партияси етказилди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ўсишда давом этмоқда, Наманганда ҳам...
Ўзбекистон ОТБдан яна 200 млн доллар кредит олади