Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бир-бирига қўшни икки уйда чиққан ёнғин бартараф этилди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 ноябрь куни соат 03:30 ларда туманнинг Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Шахидон» МФЙдаги 48-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Унга асосан соат 03:37 да Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 03:40 да ёнғин жойи ўраб олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 200 квадрат метр жой, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли ҳужжатлар ҳамда қўшни хўжалик уйининг том қисмидан 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.
Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 300 квадрат метр жой сақлаб қолинган.
Тасодифий хабарлар
7 соат ичида 224 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши эълон қилинди
Россияга кимлар кира олмаслиги маълум қилинди
COVID-19'дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади
Муҳим! 1 июлдан нималар ўзгаради?