"Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Қундуздаги асосий ҳукумат биноларини эгаллаб олишди. Бу ҳақда Ғарб матбуоти маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.
"Толибон" жангарилари Aфғонистон шимоли-шарқидаги Қундуз шаҳридаги ҳукумат биноларини назорат остига олишди. Ҳукумат айни дама аэропорт ва унинг базасини назорат қилмоқда.
"Толибон" матбуот котиби Забиулла Мужоҳиднинг айтишича, ҳаракат ҳукумат биноларининг кўпини, шу жумладан маҳаллий ички хавфсизлик бошқармасини эгаллаб олган ва аэропортга яқинлашган.
Қундуз стратегик нуқтаи назардан муҳим ўринни эгаллайди. У Қундуз Тожикистон билан чегарадош бўлгани учун Aфғонистон ва Марказий Осиёнинг шимолий вилоятлари дарвозаси деб аталади.
9 август куни Aфғонистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳукумат қўшинлари охирги бир кун ичида Қандаҳор, Ҳирот, Гилманд, Пактия ва бошқа вилоятларда 570 дан ортиқ "Толибон" жангарисини йўқ қилган. Нангархар, Хост, Логар, Ҳирот, Жаузжон, Саманган, Гилманд, Тахор, Бадахшон ва Қундуз шаҳарларида жанглар давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қайси вилоятларда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов вафот этди
Фарғона вилоятида бомба топилди
Ўзбекистонда ишсизлик 13,2 фоизга етди
Путин Украина фуқаролигига эга бўлган россияликларнинг мақоми тўғрисида фармон имзолади