Шу йил 17 сентябрь куни Чуст туманида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 15 сентябрь куни соат 22:30 ларда яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига дарвоза орқали кириб, нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғрилаб кетаётганида қўни-қўшнилари томонидан ушлаб олганликларини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс Чуст шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак тунги клубдан топилди
Наманган вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Гризманн: "Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади"
Карантин давом этади. 11 майдан янгича тартиб амалда
13 ёшли қизни чўлда тўрт киши зўрлади, «асосий педофил ҳамон очиқда...»