Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан байрам қутловлари келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклайман!
Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди ҳамда халқаро майдонда ўз нуфузини мустаҳкамлади.
Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни юксак баҳолаб, бу ҳамкорлик бундан буён ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожланишига ишонч билдираман.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ишонч муносабатларини алоҳида қадрлайман ҳамда улар мустаҳкамланиб боришига умид қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли фаолиятингизга катта зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинч-фаровон ҳаёт ва равнақ тилайман.
Ҳурмат билан,
Нурсултон НАЗАРБОЕВ,
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.
Мустақиллик йилларида мамлакатингиз муҳим янгиланишлар йўлини босиб ўтиб, давлат қурилишида, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида катта муваффақиятларга эришди.
Кўп асрлик дўстлик ва муштарак тарихга асосланган Қозоғистон –Ўзбекистон мулоқоти изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман. Ўйлайманки, бундай мулоқот давлатлар ўртасида самарали ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда бошқалар учун ибратдир.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни янада кенгайтиришда муваффақият кафолати бўлишига ишонаман.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда янги зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва равнақ тилайман!
Ҳурмат билан,
Қосим-Жомарт ТОҚАЕВ,
Қозоғистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қадрли қардошим!
Мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига Туркманистон халқи ва ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий табриклар ва энг эзгу тилакларни йўллаш менга шараф бағишлайди.
Мустақиллик йилларида қардош Ўзбекистон давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида салмоқли муваффақиятларга эришди.
Яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро англашув тамойилларига асосланган Туркманистон – Ўзбекистон муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига қатъий ишонаман.
Ушбу қулай имкониятдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,
Туркманистон Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Қадрли Шавкат Миромонович!
Тожикистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизга ва биродар Ўзбекистон халқига мамлакатингизнинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий ва қизғин табрикларимни йўллашдан бағоят мамнунман.
Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёти йўлидан оғишмай олға бораётгани, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида улкан, ҳайратланарли натижаларга эришаётганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз. Шунингдек, Ўзбекистоннинг, жумладан, ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган конструктив минтақавий ҳамкорлик сиёсатини фаол амалга ошираётган давлат сифатида халқаро нуфузи ортмоқда.
Тожикистон ва Ўзбекистонни дўстлик, яхши қўшничилик ва эзгу мулоқотдан иборат бой тарихий анъаналар боғлаб туради.
Яқин қўшни бўлган халқларимиз муносабатларининг бунёдкор асосларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бугун ҳам Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари орасида асосий ўринни эгаллайди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли давлатлараро шериклик ва барча даражадаги мулоқот муваффақиятли кенгаймоқда.
Ғоят самарали тарзда ривожланиб бораётган азалий дўстлик муносабатларимиз кейинги йилларда янада кенг тус олди, уларнинг стратегик шериклик даражасига кўтарилгани бунинг яққол далилидир.
Мамлакатларимиз ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги ўзанга буриш учун зарур шарт-шароитлар яратишда шахсан Сизнинг, муҳтарам Шавкат Миромонович, улкан ҳиссангизни алоҳида қайд этмоқчиман.
Ишончим комил, биз бундан буён ҳам биргаликда икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни ишга солиб, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлаймиз.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, барча ишларингизга муваффақиятлар, дўст ва биродар Ўзбекистон халқига эса мусаффо осмон, тинчлик-осойишталик ва янада ривож тилайман.
Ҳурмат билан,
Эмомали РАҲМОН,
Тожикистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қирғизистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан муборакбод этаман!
Сизнинг оқилона раҳбарлигингизда минтақавий ва халқаро ҳамкорлик борасида қилинган қатъий қадамлар туфайли Ўзбекистон Республикаси жаҳонда муносиб ўрин эгаллади.
Бугун мамлакатларимиз ҳамкорлиги мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари халқларимиз ёрқин келажаги йўлида бундан буён ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланиб боришига ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса янада равнақ тилайман.
Ҳурмат билан,
Сооронбай ЖЭЭНБЕКОВ,
Қирғизистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари!
Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ва Сизнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон халқини шахсан ўзим ва халқим номидан самимий муборакбод этаман.
Дўст ва қардош Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ўтган вақт мобайнида – 2017 йилда стратегик шериклик даражасига кўтарилган муносабатларимизни муштарак саъй-ҳаракатлар билан ҳар томонлама янада чуқурлаштиримизга чин юракдан ишонаман.
Стратегик ҳамкорлик олий кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши муносабати билан Сизни ва делегациянгизни юртимизда қутлашдан мамнун бўламиз.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, дўст ва қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик тилаб қоламан.
Ҳурмат билан,
Режеп Таййип ЭРДЎҒОН,
Туркия Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари!
Сизни ва Ўзбекистон халқини мамлакатингиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этаман.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ички ва ташқи сиёсатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада қўлга киритган улкан муваффақиятлар катта ҳурмат-эътиборга сазовор.
Сиз Жаноби Олийлари томонидан амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар мамлакатда ҳам, унинг ташқарисида ҳам юксак эътироф этилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ишонаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон мамлакат ва жамиятни ривожлантиришда юқори натижаларга эришишда давом этади.
Ўйлайманки, менинг жорий йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифим мамлакатларимизнинг самимий биродарлик алоқалари билан боғланганини яна бир бор тасдиқлади. Шу муносабат билан янги, алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган икки томонлама муносабатларимиз сифатли ривожланиши учун яқин ҳамкорлигимиз давом этади, деб ишонаман.
Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистон халқига эса абадий фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Мун Чже ИН,
Корея Республикаси Президенти
* * *
Қутловлар келиши давом этмоқда. Манба: ЎзА
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Конститутция байрами муносабати билан талабаларга китоб тарқатди
Қозоғистон: Маъмуржон домла озодликка чиқди
Янги йил кечасида қор ёғадими?
Ағдарилган «Эпика» ҳайдовчиси қочиб кетди
Пандемия бойлар ва камбағалларга қандай таъсир қилди?