Бирлашган Араб Амирликлари АҚШга Ҳормуз бўғозини ҳарбий йўл билан очишда ёрдам беришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Маълумотларга кўра, БАА бу операцияни қонунийлаштириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини илгари сурмоқда. Шу билан бирга, амирликлар Европа ва Осиё давлатларини бўғозда кемалар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий коалиция тузишга чақирмоқда.
Агар бу амалга ошса, БАА Форс кўрфази давлатлари орасида биринчи бўлиб Эрон билан урушга расмий равишда кирган давлатга айланиши мумкин.
Манбаларга кўра, БАА ўзининг ҳарбий имкониятларини қайта кўриб чиқиб, бўғозни миналардан тозалаш (деминация) ишларида ҳам қатнашишга тайёр эканини билдирган.
Шунингдек, айрим араб расмийларининг айтишича, БАА АҚШдан Форс кўрфазидаги оролларни, жумладан Абу Муса оролини эгаллашни талаб қилмоқда. Бу орол қарийб ярим асрдан бери Эрон назоратида, аммо Абу-Даби томонидан даъво қилинади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу БАА ташқи сиёсатида “туб ўзгариш” ҳисобланади. Урушдан олдин амирликлар АҚШ ва Эрон ўртасида воситачи бўлишга ҳаракат қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда уйида хўроз уриштирган шахслар қўлга олинди
Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!
Тошкентда карантин вақтида ресторанлардан бири иш бошлади. Нега?
Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди