«Life» ёзишича, доғистонлик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг гонорари анча ошган.
Чемпионнинг отаси Адбулманноп Нурмагомедов Абу-Дабида Дастин Порьега қарши ўтказиладиган жангда Ҳабибнинг улуши қанча эканлигини маълум қилди. Агар бир йил аввал Конор Макгрегорга қарши жанг учун россиялик спортчи 2 миллион евро атрофида пул ишлаган бўлса, бу сафар у камида 6 миллион евро олади.
«Гонорар 3–3,5 баравар кўп бўлади. Майдалашиб ўтирмаймиз, ўз нархимизни биламиз. Икки миллион — биз учун камлик қилади, чунки ҳозир энг яхшиси бизмиз. Энг зўрларни енгдик, бундан кейин ҳам энг яхшилар билан жанг қилишга тайёрмиз. Биз номдорроқмиз — буни ҳамма билади. Залга кирганда кўрасиз: Порьени қандай қаршилашади-ю, Ҳабибни қандай кутиб олишади, — деди Абдулманноп Нурмагомедов ТАССга берган интервьюсида.
Ҳабиб жангга қизғин тайёрланяпти. У тарозига чиқиладиган жума кунига қадар ортиқча олти килограмм вазндан қутулиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, UFC чемпионлиги учун Порье ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг Абу-Даби (БАА)да 7 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» ҳукумати билан юқори даражадаги учрашув ташкил этилди
7 та ҳудудда тест синовлари муддатидан олдин якунланди
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони маълум қилинди
Ўзбек қизларининг кийиниши кескин танқид қилинди (видео)
Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни қачондан бошланиши маълум қилинди