Наманган вилоятида энергия ресурсларидан 61 ҳолатда ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, ушбу ҳолатлар бўйича зарар 5 миллиард 70 миллион сўмни ташкил этган.
Хусусан, Чортоқ туманида жойлашган "Ч.М.В." МЧЖда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида 1 млрд 683 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган. Тўрақўрғон туманида эса "С.С.М." МЧЖ ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 319,9 млн сўмлик зарар келтирган.
"Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Тасодифий хабарлар
Президент газ экспортини қисқартиришга буйруқ берди
Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин
Сохта ДХХ ходими ИИБ профилактика инспекторини чув туширмоқчи бўлди. Бироқ...
Нарендра Моди Путинни қимматбаҳо коса билан сийлади
Эрдўғанча ўйин: Туркия Швецияни НАТОга қўшишдан ютяптими ё ютқизяпти?