Наманганда карантин юмшатилди дегани, тугатилди дегани эмас. Шундай қалтис вазиятда ҳар бир киши ўзини эҳтиёт қилиб яшашга, ишлашга ўрганиши ва ўзини ўргатиши керак. Бу вирусни авж олиши фуқароларнинг бежа-бесар ҳаракатланиши, карантин талабларига беписандларча қараб, ўзини муҳофаза қилмаслик оқибатида касалланиш ҳолатлари ортиб кетишига, жиддий вазиятни юзага келтиришга сабабчи бўлмоқда.
Наманган шаҳрининг “Гулбоғ” маҳалласи Хурмозор кўчаси 88 уйда яшовчи Мамадалиев Шокир Шарипович карантин қоидаларини бузиб 30 киши иштирокида ўтказмай тўй қилаётгани аниқланиб Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилди.
Жумладан, ИИБ ходимлари томонидан пандемия даврида карантин талабларига риоя қилмасдан тўй кортежларида ҳаракатланган ҳайдовчилар ва тўй эгалари ҳам юқоридаги тартибда қонуний жавобгарликка тортилди.







Тасодифий хабарлар
БМТ Россия қарши муҳим ҳужжатни қабул қилиши кутилмоқда
Президент 2 амалдорга “ҳайфсан”, 3 тасига огоҳлантириш берди
Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Germaniyada insonlarni “kelajakda tiriltirish” uchun muzlatish yo‘lga qo‘yildi
Наманганда хорижга чиқиш паспорти бериш пунктларига эга туманлар сони кўпайди